Кириш кодлари
Хавфсизлик коди телефонингиздан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишга
ёрдам беради. Олдиндан ўрнатилган код 12345. Сиз код яратишингиз ва
ўзгартиришингиз мумкин ва телефон код сўрашини созлашингиз мумкин. Код
калитини телефонингиздан яширин ва алоҳида хавфсиз жойда сақланг. Агар
кодни унутсангиз ва телефон қулфланса, телефонингизга хизмат кўрсатиш талаб
Ишга киришиш
7
қилинади ва қўшимча нархларни талаб қилиши мумкин. Қўшимча маълумотлар
учун Nokia ёрдам бўлими ёки телефонингиз дилерига мурожаат қилинг.
SIM карта билан таъминланган PIN коди картадан рухсатсиз фойдаланишдан
ҳимоя қилади. Баъзи бир SIM карталар билан таъминланган PIN2 коди маълум
бир хизматларга киришга талаб қилинади. Агар PIN ёки PIN2 кодини кетма-кет уч
марта нотўғри киритсангиз, PUK ёки PUK2 коди сўралади. Агар сизда шу кодлар
бўлмаса, хизмат кўрсатиш провайдерингизга мурожаат қилинг.
PIN модули SIM - картангиздаги хавфсизлик модул маълумотига кириш учун
талаб қилинади. PIN имзолаш рақамли имзолаш учун талаб қилиниши мумкин.
Қўнғироқни чеклаш хизматидан фойдаланиш пайтида чеклаш коди талаб
қилинади.
Телефонингизни қайси усулда кириш қўнғироқлари ва хавфсизлик
созламаларини ишлатишини созлаш учун,
Меню
>
Созламалар
>
Хавфсизлик
-
ни танланг.