Nokia 2220 slide - Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот

background image

Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот
Қурилмангиз қайта зарядланувчи батареяга эга. BL-4C ушбу қурилма билан мўлжалланган батареядир. Nokia шу

қурилма учун қўшимча батарея моделларини ишлаб чиқиши мумкин. Ушбу қурилма қўйидаги зарадлантирувчи

қурилмалардангина зарядланиб ишлатилиши лозим: AC-3 . Вилкага кўра бир хил зарядлантирувчи қурилманинг

тамғавий рақами фарқ қилиши мумкин. Вилганинг кўринишлари қўйидагиларнинг бири орқали аниқланади: E, EB, X,

AR, U, A, C, K, ёки UB.

Батарея юзлаб марта зарядланиши ва зарядсизланиши мумкин, бироқ сўнгида у барибир кучсизланади. Гаплашиш

ва кутиш вақтлари одатдагидан сезиларли даражада қисқа бўлса, батареяни ўзгартиринг. Фақат Nokia томонидан

тасдиқланган батареялардан фойдаланинг ва батареянгизни фақат Nokia томонидан тасдиқланган ва ушбу қурилма

учун мўлжалланган зарядловчилар ёрдамида қайта зарядланг.

Агар батарея биринчи марта ишлатилаётган бўлса ёки батарея узоқ вақт давомида ишлатилмаганда, батарея

зарядлашини бошлаш учун зарядловчи қурилмани улаб, кейин ажратиб, кейин қайта улаш лозим бўлиши мумкин.

Батарея тўлиқ зарядсизланган бўлса, экранда зарядлаш белгиси пайдо бўлиши ёки қўнғироқ қилишдан олдин бир

неча дақиқа ўтиши мумкин.

Хавфсиз олиб ташлаш. Батареяни олишдан олдин ҳар доим қурилмани ўчиринг ва зарядловчини ажратиб олинг.

Тўғри зарядлаш. Зарядловчи қурилмадан фойдаланмаётганда уни электр розеткаси ва қурилмадан ажратиб қўйинг.

Тўлиқ зарядланган батареяни қувватловчига улатиб қолдирманг, чунки ҳаддан ташқари қувватлаш унинг иш

26

Маҳсулот ва хавфсизлик маълумотлари

background image

муддатини қисқартириши мумкин. Ишлатилмай қўйилган тўлиқ зарядланган батарея вақт ўтиши билан зарядини

йўқотади.

Экстремал ҳароратлардан сақланиш. Батареяни ҳар доим 15˚C ва 25˚C (59˚F ва 77˚F) даражали ҳароратда сақлашга

ҳаракат қилинг. Экстремал ҳароратлар батареянинг фаолият муддатини қисқартириши ва самарадорлигини

сусайтириши мумкин. Совуқ ёки иссиқ батареяли қурилма вақтинчалик фаолият кўрсатмаслиги мумкин. Батареянинг

ишлаши музлашдан паст ҳароратларда айниқса чекланган.

Қисқа туташув ҳосил қилманг. Тасодифий қисқа туташув танга, қисқич ёки ручка каби металл объект батареянинг

позитив (+) ва негатив (-) терминалларини тўғридан-тўғри бирлаштирганда рўй бериши мумкин. (Улар батареяда

металл чизиқлар сифатида жойлашган.) Бу, масалан сиз бўш батареяни чўнтак ёки сумкангизда ташиётганда рўй

бериши мумкин. Терминалларнинг қисқа туташуви батарея ёки уланган предметни шикастланишига олиб келиши

мумкин.

Нобуд қилиш. Батареяларни оловга ташламанг, чунки улар портлаши мумкин. Батареяларни ташлашда маҳаллий

қоидаларга риоя қилинг. Иложи борича қайта ишлашга топширинг. Маиший чиқинди сифатида ташламанг.

Оқиш. Батарея ёки ҳужайраларни қисмларга бўлманг, очманг, урманг, эгманг ва майдаламанг. Батарея оқиб кетган

ҳолда суюқ моддани терига ёки кўзларга тегишини олдини олинг. Агар шундай бўладиган бўлса, таъсир қилинган

майдонларни дарҳол сув билан ювиб ташланг ёки шифокорга мурожаат қилинг.

Бузилиш. Батарея шаклини ўзгартирманг, бошқатдан ясаманг, ўзга предметларни ўрнатишга уринманг ёки сув ва

бошқа суюқли моддака чўктирманг. Батареялар, уларга зарар етказилганда портлаши мумкин.

Тўғри фойдаланиш. Батареядан фақат мақсадга мувофиқ фойдаланинг. Батареяни нотўғри ишлатиш олов келиб

чиқиши, портлаш ва бошқа хатарларга сабаб бўлиши мумкин. Агар қурилма ёки батарея туширилса, айниқса қаттиқ

юзага, ва батарея шикастланганига сиз ишонсангиз, уни ишлатишдан олдин хизмат кўрсатиш шахобчасига текшириш

учун олиб боринг. Ҳеч қачон бузилган зарядловчи ёки батареядан фойдаланманг. Батареянгизни болалар ета