Nokia 2220 slide - Автомобиллар

background image

Автомобиллар
Радио частота сигналлари электрон ёнилғи қуйиш тизимлари, қулфлашга қарши электрон тормоз тизимлари, тезликни

назорат қилиш ва ҳаво ёстиғи тизимлари каби моторли машиналарда нотўғри ўрнатилган ёки етарлича

ҳимояланмаган электрон тизимларга таъсир қилиши мумкин. Қўшимча маълумотлар учун транспорт воситангиз ёки

унинг жиҳозларининг ишлаб чиқарувчиларига мурожат қилинг.

Фақатгина малакали мутахассис қурилмага хизмат кўрсатиши ёки уни машинага ўрнатиши мумкин. Нотўғри ўрнатиш

ёки хизмат кўрсатиш хавфли бўлиши мумкин ҳамда кафолатини бекор қилиши мумкин. Машинангиздаги барча симсиз

асбоблар тўғри жойлашишини ва ишлашини мунтазам равишда текширинг. Ёнадиган суюқлик, газ ёки портлайдиган

модаларни ҳеч қачон қурилма, унинг қисмлари ёки аксессуарлари билан бир бўлимга қўйманг. Ҳаво ёстиғи катта куч

билан пуфланишини унутманг. Қурилмангиз ёки аксессуарларни ҳаво ёстиғи ёйилиши атрофига қўйманг.

Самолётга чиқишдан олдин қурилмани ўчиринг. Симсиз телеқурилмалардан самолётда фойдаланиш самолёт

ишлаши учун хавфли бўлиши мумкин ва қонунга қарши бўлиши мумкин.