Фавқулодда вазият қўнғироқлари
Муҳим: Симсиз телефонлар, жумладан сизнинг қурилмангиз, радио сигналлари, симсиз тармоқлар, ер усти
тармоқлари ва фойдаланувчи дастурлаштирилган вазифаларга асосланиб ишлайди. Агар сизнинг қурилмангиз овоз
қўнғироқларини интернет (интернет қўнғироқлари) орқали қўллаб-қувватласа, интернет қўнғироқлари ҳамда тармоқ
қўнғироқлари хусусиятларини фаоллаштиринг. Агар ҳар бири фаоллаштирилган бўлса, қурилма ҳам интернет орқали
ҳам тармоқ орқали фавқулодда вазият қўнғироқларини амалга оширишга уриниши мумкин. Уланиш ҳамма ҳам
вазиятда кафолатланмайди. Тиббий фавқулодда вазиятлар каби муҳим алоқа учун ҳеч қачон фақат симсиз қурилмага
таянманг.
Фавқулодда вазиятда қўнғироқ қилиш:
1
Қурилма ёқилмаган бўлса, уни ёқинг. Сигнал кучи етарлилигини текширинг. Қурилмангизга кўра, сиз
қўйидагиларни ижро этишингиз лозим бўлади:
•
Агар қурилмангиз SIM карта ишлатса SIM картани жойлаштиринг.
•
Қурилмангиздаги айрим фаол қўнғироқ чеклашларни ўчиринг.
•
Қурилмангиздаги Ўчирилган ёки Парвоз кўринишлар режимини фаол режимга ўзгартиринг.
2
Дисплейни тозалаш ва қурилмани қўнғироқларни қабул қилишга тайёрлаш учун тугатиш тугмасини неча марта
керак бўлса, шунча босинг.
3
Айни жойлашишингиз учун расмий фавқулодда вазият рақамини киритинг. Фавқулодда вазият рақамлари
минтақага кўра фарқ қилади.
4
Қўнғироқ тугмасини босинг.
Фавқулодда қўнғироқ қилаётганда барча керакли маълумотларни иложи борича аниқроқ беринг. Симсиз қурилмангиз
воқеа содир бўлган жойда ягона алоқа воситаси бўлиши мумкин. Қўнғироқни рухсатсиз тугатиб қўйманг.
30
Маҳсулот ва хавфсизлик маълумотлари